locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Каземиро ва Санчо билан хайрлашмоқчи

“Манчестер Юнайтед” 11-турдан кейин АПЛ турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» Каземиро ва Санчо билан хайрлашмоқчи
ФОТО: Getty images

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Каземиро ва Санчо билан хайрлашмоқчи, дея хабар беради The Sun нашри.

Манбага кўра, ҳар икки футболчи келаси йил ёзда клубни эркин агент сифатида тарк этади.

Қайд этилишича, Жейдон ва Каземиро “қизил иблислар”ни тарк этса, клуб маошлар бўйича 35 миллион евродан ортиқ пулни иқтисод қилиши мумкин.

33 ёшли бразилиялик футболчига Саудия клублари қизиқиш билдирмоқда. 25 ёшли Санчо эса бу мавсумни “Астон Вилла”да ижарада ўтказмоқда.

Маълумот ўрнида, “Манчестер Юнайтед” 11-турдан кейин АПЛ турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг