«МЮ» Каземиро ўрнига муносиб номзод топди
Бразилиялик яримҳимоячи жорий мавсум охирида манкуниянликлар сафини тарк этади.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Юнайтед» клуби «Вильярреал» ярим ҳимоячиси Пап Гейенинг ҳаракатларини кузатиб бормоқда. «Қизил иблислар» 27 ёшли футболчини келаётган ёзда жамоани тарк этадиган Каземиронинг ўрнига муносиб номзод сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Сенегал терма жамоаси аъзоси агар 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ижобий ўйин кўрсатса, ўзига бўлган қизиқишни янада ошириши мумкин.
Жорий мавсумда Гейе барча турнирларда 28 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ўйинчининг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист