locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» қишки трансферлар вақтида яримҳимоя чизиғини мустаҳкамламоқчи

Манккуниянликлар икки номзодни ўрганиб чиқмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» қишки трансферлар вақтида яримҳимоя чизиғини мустаҳкамламоқчи
ФОТО: Getty Images

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби қишки трансферлар вақтида янги яримҳимоячи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Манбага кўра, манккуниянликлар учун асосий номзодлар сифатида «Вулверхэмптон» футболчиси Жоао Гомес ва ҳозирда «Атлетико» шарафини ҳимоя қилаётган, «Челси» тарбияланувчиси Конор Галлахер кўрилмоқда.

Қайд этилишича, «МЮ» 2026 йилги Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин таркибни кучайтириш ниятида. Клуб раҳбарияти мундиал яқинлашгани сари футболчилар нархи ошиб кетишидан хавотирда. Шу сабабли Галлахерни дастлаб ижарага олиш, кейин эса ёзда 45 миллион фунтга тўлиқ трансфер қилиш варианти муҳокама қилинмоқда.

Маълумот учун, 24 ёшли Гомес жорий мавсум АПЛда 11 та ўйинда майдонга тушди. Галлахер эса «Атлетико» сафида 16 та ўйин ўтказиб, 2 та голга муаллифлик қилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг