«МЮ» қишда Матетани ўз сафига қўшиб олмоқчи
Франсуз футболчисининг «Кристал Пэлас» билан шартномаси 2027 йилда якунланади.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Юнайтед» қишки трансфер ойнасида «Кристал Пэлас» ҳужумчиси Жан-Филипп Матетани ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Манчестер клуби Франция терма жамоаси футболчиси атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Лондонликлар билан Матетанинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Жан-Филипп Матета 2022 йилдан буён «Кристал Пэлас» сафида тўп суриб келмоқда. Жорий мавсумда 28 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда клуб таркибида 28 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу ўйинларда у 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt порталига кўра, франсуз ҳужумчисининг трансфер қиймати 40 млн еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист