«МЮ» қишда «Ан-Наср»га қарши ўйин ўтказиши мумкин
Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Юнайтед” қишда Саудия Арабистонида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Манбага кўра, Англия клуби еврокубокларда ўйнамаяпти. Қишда ўйин амалиётини сақлаб қолиш учун ўртоқлик учрашувини ўтказмоқчи.
Шу сабабдан “қизил иблислар” Саудия Арабистонини қулай об-ҳаво ва молиявий жиҳатдан фойдали таклифлар боис асосий вариант сифатида кўриб чиқмоқда. “Ан-Наср" ўртоқлик учрашуви учун асосий номзод бўлиши мумкин.
Бундай даражадаги ўйин орқали “Манчестер Юнайтед” мўмай даромадга ҳам эга бўлиши мумкин. Тез орада бу борада расман маълумот берилиши кутилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист