«МЮ» ҳимоя чизиғини янгилаш учун уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда
Келаси йил «Манчестер Юнайтед» бир нечта трансферларни амалга оширишни, хусусан ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Манчестерликлар клубнинг қисқа ва узоқ муддатли эҳтиёжларига мос келадиган марказий ҳимоячилар вариантларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, «қизил иблислар»нинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳамон «Эвертон» ҳимоячиси Жеррад Брантуайт бўлиб қолмоқда. У ўзининг жисмоний кучи ҳамда тўпни назорат қила олиш қобилияти билан юқори баҳоланмоқда.
Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» «Кристал Пэлас» футболчиси Марк Гехига ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Бундан ташқари, манкуниянлар «Аталанта»нинг 17 ёшли ҳимоячиси Хонест Аҳанорга ҳам эътибор қаратмоқда. Ёш футболчи «қизил иблислар» бош мураббийи Рубен Аморимнинг иқтидорли ёшларни клуб ичида ривожлантириш борасидаги қарашларига тўлиқ мос келади.