locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"МЮ\" икки нафар футболчини кузатмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"МЮ" икки нафар футболчини кузатмоқда
Фото: Getty Images

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоя учун икки футболчини кўриб чиқмоқда.

TeamTalk хабарига кўра, "қизил иблислар" "Ньюкасл"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Бруно Гимарайш ва "Кристал Пелас"нинг англиялик ярим ҳимоячиси Адам Уортонни кузатмоқда.

Бразилиялик футболчининг "қарғалар" билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.Уортоннинг "бургутлар" билан шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Кристиан Эриксен ёзда “Олд Траффорд”ни тарк этиши кутилмоқда.

Шунингдек, клуб Каземиро билан хайрлашмоқчи. Аммо инглиз клуби раҳбарияти бразилиялик футболчини катта маоши туфайли трансфер қилишда қийинчиликларга дуч келишлари мумкин.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг