«МЮ» Гринвудни ҳам ортга қайтармоқчи
2024 йилда инглиз гранди футболчини "Марсел"га 26 миллион еврога сотди.
ФОТО: Getty images
"Марсель" ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд жорий мавсум якунлангач, яна "Манчестер Юнайтед" футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда MatchDay Central нашри хабар берди.
Манбага кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти Францияда ўзини жуда яхши кўрсатаётган 24 ёшли Гринвудни ортга қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Маълумот учун, Гринвуд "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади. 2024 йилда инглиз гранди футболчини "Марсел"га 26 миллион еврога сотди.
Жорий мавсумда Гринвуд барча мусобақаларда 23 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 15 марта ишғол қилди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист