«МЮ» Горецка учун курашга қўшилди
«Бавария»нинг 30 ёшли яримҳимоячиси Леон Горецка фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Журналист Экрем Конурнинг маълумотига кўра, футболчи келаётган ёзги трансфер ойнасида Мюнхен клубини тарк этишга яқин турибди.
Айни дамда Германия терма жамоаси аъзосига «Манчестер Юнайтед», «Арсенал» ва «Вест Хэм» каби клублар жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, инглиз клублари ва футболчи вакиллари ўртасидаги дастлабки мулоқотлар ижобий якунланган. Горецка фаолиятининг айни босқичида хориж чемпионатида ўзини синаб кўришга тайёрлигини маълум қилган.
Маълумот учун, Леон жорий мавсум давомида барча турнирларда 28 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган. Transfermarkt портали тажрибали яримҳимоячининг бозор қийматини 15 миллион евроға баҳоламоқда.