«МЮ» Гордонга қизиқиш билдирмоқда
Жорий мавсумда у 33 та ўйинда 10 та гол урди.
Фото: Reuters
"Ньюкасл" вингери Энтони Гордон фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.
Журналист Бен Жэйкобс хабар беришича, “қизил иблислар” 24 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.
Шунингдек, "қизил иблислар"га "Лейциг" томонидан 100 млн еврога баҳоланаётган Ян Диоманде ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Гордон жорий мавсум барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 60 млн еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист