«МЮ» голларга бой баҳсда «Ливерпул»ни мағлуб этиб, ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди
Ўйинда жами 5 та гол урилди.
ФОТО: Getty images
Англия Премьер Лигасининг 35-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Ливерпуль”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Мезбонлар сафида Матеус Куня (6-дақиқа), Бенямин Шешко (14) ва Кобби Майну (77) муаллифлик қилди. “Ливерпуль” таркибида Доминик Собослаи (47) ва Коди Гакпо (56) ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Манчестер Юнайтед” очколари сонини 64 тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Маълумот учун, жорий мавсум якунларига кўра Англия чемпионатининг энг яхши бешта жамоаси ЕЧЛга йўлланма олади. 6-ўринда бораётган “Борнмут” ҳисобида 52 очко бор.
АПЛ. 35-тур
Манчестер Юнайтед — Ливерпул 3:2
Голлар: Куня (6), Шешко (14), Майну (77) — Собослаи (47), Гакпо (56).
Розикжон Султонмуродов
Журналист