«МЮ» Гимараэсни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Бруно “қарғалар” сафида 2022 йилдан буён тўп тепади.
ФОТО: Getty images
“Ньюкасл” ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Мигель Делани хабар берди.
Манбага кўра, футболчининг вакилларига яқин манбалар “Манчестер Юнайтед” билан алоқага чиққан.
Қайд этилишича, бразилиялик футболчи “Ньюкасл”даги ҳозирги ҳолатдан норози. Бруно “қарғалар” сафида 2022 йилдан буён тўп тепади.
Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 5 та ассист амалга оширди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2028 йилга қадар амал қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист