«МЮ» Гехи учун курашга қўшилди
Унга талабгорлар сони кўпайишда давом этмоқда.
ФОТО: Getty images
"Кристал Пэлас" сардори ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Марк Гехи учун трансфер кураши авж олмоқда.
United In Focus хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ҳам 25 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Гехи учун “Ливерпуль”, “Реал” ва “Бавария” жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Эндиликда “қизил иблислар” бу клублар билан рақобатлашади.
Манкунианликлар унинг "Кристал Пэлас"даги барқарор ўйини ва етакчилик қобилияти "Юнайтед" мураббийлар штабининг эътиборини тортди.
Қўшимча қиламизки, Марк ўтган мавсумда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 2 та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист