«МЮ» футболчиси Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин
ФОТО: Getty images
"Манчестер Юнайтед" клуби қанот ҳимоячиси Тирелл Маласиа тез орада жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда StrettyNews хабар берди.
Манбага кўра, "қизил иблислар" 26 ёшли нидерландиялик футболчини ижарага олиш учун Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клубидан расмий таклиф олган.
Томонлар ҳозирча сотиб олиш шарти билан уни ижара олиш таклифини беришган.
Маласиа "Манчестер Юнайтед" сафида 2022 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. Бу мавсумда ҳимоячи бирор марта ҳам қайдномага киритилмади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист