locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Фраттезига қизиқмоқда

Унинг Милан клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» Фраттезига қизиқмоқда
ФОТО: Getty images

«Интер» ярим ҳимоячиси Давиде Фраттези ёзда Англияга йўл олиши мумкин. CaughtOffside хабарига кўра, италиялик футболчига «Манчестер Юнайтед» жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбада айтилишича, манчестерликлар 26 ёшли футболчи трансфери бўйича кутилмаган юриш қилиши мумкин.

Қайд этилишича, Фраттези «қизил иблислар»нинг ёзги таркиб янгиланишидаги муҳим фигурага айланиши кўзда тутилмоқда.

Давиде Фраттези 2024 йилда «Сассуоло»дан «Интер»га 31 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.

Унинг Милан клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача амал қилади.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 29 та баҳсда майдонга тушди. У мазкур учрашувларда 3 та ассист қайд этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг