locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Фернандежга нарх белгилади

Португалиялик футболчи қишки трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» Фернандежга нарх белгилади
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» 31 ёшли яримҳимоячи Бруну Фернандежни сотиш вариантини диққат билан кўриб чиқмоқда. Манкунияликлар португалиялик футболчини ёшроқ футболчиларни сотиб олиш мақсадида трансферга қўйиши мумкин. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, «қизил иблислар» Фернандежни тахминан 70 млн фунт эвазига сотишга тайёр. Яримҳимоячига Саудия Арабистони клублари — хусусан «Ал Ҳилол» ва «Ал Иттиҳод» қизиқиш билдиришда давом этмоқда.

Бруну Фернандеж «Манчестер Юнайтед» сафида 2020 йил январидан буён тўп суриб келмоқда. Шу вақт давомида у барча мусобақаларда 306 та ўйинда майдонга тушиб, 102 та гол ва 92 та голли узатма муаллифи бўлган.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг ҳозирги бозор қиймати 40 млн еврога тенг.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг