«МЮ» Фермин Лопес учун 150 миллион евро таклиф қилишга тайёр
«Манчестер Юнайтед» келаси трансфер ойнасида таркибини кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда. El Nacional нашри Goal манбасига таяниб хабар беришича, манкунианликлар «Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, Англия клуби 23 ёшли футболчи учун 150 миллион евро тўлашга тайёр. Бироқ «Барселона» Лопес билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Футболчининг ўзи ҳам ўз тарбия топган клубини тарк этиш ниятида эмас.
Шу сабабли «Манчестер Юнайтед» учун футболчини қўлга киритиш осон бўлмаслиги мумкин. Манбада таъкидланишича, ҳатто шартномадаги товон пулини тўлаш имконияти мавжуд бўлган тақдирда ҳам трансфер амалга ошиши кафолатланмаган.
Фермин Лопес 2026/27 йилги мавсумда «Барселона» сафида 7 та учрашув ўтказиб, 4 та гол ва 2 та голли узатма қайд этган.