«МЮ» Эллиот Андерсон учун курашга қўшилди
22 ёшли яримҳимоячи жорий мавсум битта голга муаллифлик қилди.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Юнайтед» «Ноттингем Форест» яримҳимоячиси Эллиот Андерсонга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Флориан Плоттенберг хабар берди.
Манбага кўра, «ўрмончилар» раҳбарияти манкуниянликларнинг бу қизиқиши маълум, бироқ улар футболчини 100—120 миллион фунт стерлингдан камига сотмоқчи эмас.
Маълумот учун, 22 ёшли инглиз футболчиси жорий мавсум барча турнирларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Унинг клуб билан тузилган амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Андерсоннинг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист