locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Эдерсон билан музокараларни якунлаш арафасида

Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» Эдерсон билан музокараларни якунлаш арафасида
ФОТО: Getty images

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячи Эдерсон трансфери бўйича «Аталанта» билан келишувга яқин. Sky Sports хабарига кўра, клублар ўртасидаги музокаралар якуний босқичда.

Келишув нархи тахминан 38 миллион фунт стерлингни ташкил қилиши мумкин. «МЮ» 35 миллион фунтни кафолатланган тўлов сифатида тўлаши, яна уч миллиони эса бонус тариқасида тақдим этилиши кутилмоқда.

Бразилиялик хавбекнинг трансфери бўйича тўлиқ келишувга шу ҳафта охиригача эришилиши мумкин. Эдерсон ўтган мавсум А Серияда 30 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг