locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Эдерсон бўйича келишувга эришди

Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» Эдерсон бўйича келишувга эришди
ФОТО: Getty images

«Манчестер Юнайтед» клуби «Аталанта» ярим ҳимоячиси Эдерсон трансфери бўйича деярли келишувга эришди.

Томонлар барча шартлар юзасидан ўзаро розиликка келган. Бу ҳақда Sportitalia нашри хабар берди.

Манбага кўра, 26 ёшли футболчи 50 миллион евро эвазига «Манчестер Юнайтед» сафига ўтиш арафасида.

Жорий мавсумда Эдерсон барча мусобақаларда 41 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг «Аталанта» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг