«MYU» Доргуга ўринбосар топди
Манкуниянликлар ҳимоя қўрғонини мустаҳкамлашни мақсад қилган.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Юнайтед» чап қанот ҳимоячиси Патрик Доргуга муносиб ўринбосар изламоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, «қизил иблислар» «Ньюкасл» сафида тўп сураётган 23 ёшли қанот ҳимоячиси Валентино Ливраменто ҳамда Франкфуртнинг «Айнтрахт» клубида ўйнаётган 22 ёшли чап қанот ҳимоячиси Натаниэл Браун билан қизиқмоқда.
Жорий мавсумда Доргу барча турнирлар доирасида 16 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифига айланган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист