locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Давид Раумни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Манчестерликлар 27 ёшли ҳимоячи учун 30 миллион фунт сарфлашга тайёр.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби ёзги трансферлар ойнасида «РБ Лейпциг» ва Германия миллий терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Давид Раумни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, инглиз клуби 27 ёшли ҳимоячининг трансфери учун тахминан 30 миллион фунт стерлинг (34,8 миллион евро) сарфлашга тайёр.

Жорий мавсумда Давид Раум барча мусобақаларда 28 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол уришга ва 7 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.

Футболчининг «РБ Лейпциг» билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади. Давид Раум Германия миллий терма жамоаси сафида ҳам фаол ўйин кўрсатиб, 34 та учрашувда иштирок этган ва 1 та гол ҳамда 7 та ассист қайд этган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг