«МЮ» Бруну Фернандеш билан янги шартнома борасида музокара олиб бормоқда
«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда FlashScore журналисти Дин Жонс маълум қилди.
Манбага кўра, португалиялик футболчи «Олд Траффорд»да қолиш истагини билдирган. Бироқ якуний қарорда молиявий шартлар муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Кутилишича, 2027 йилда бир қатор клублар Фернандеш учун курашга қўшилиб, унга молиявий жиҳатдан жозибадор таклифлар тақдим этиши мумкин.
Шунга қарамай, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти Фернандешни жамоада қолиш унинг учун энг яхши қарор эканига ишонтиришга қатъий бел боғлаган.
32 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирларда 7 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.