«МЮ» Брэнтуэйт трансферида қийинчиликка дуч келиши мумкин
Transfermarkt портали англиялик ҳимоячининг трансфер қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.
ФОТО: Getty images
«Эвертон» ҳимоячиси Жарред Брэнтуэйт ҳамон «Манчестер Юнайтед» қизиқиш доирасида қолмоқда.
Бироқ Football Insider хабар беришича, «қизил иблислар» 24 ёшли англиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишда қийинчиликка дуч келиши мумкин. Гап шундаки, «Эвертон» ёзда Илиман Ндиайени «Манчестер Сити»га сотганидан кейин молиявий жиҳатдан анча қулай ҳолатга келган. Шу боис клуб таркибидаги яна бир асосий футболчини зудлик билан сотишга эҳтиёж сезмаяпти.
Брэнтуэйт жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 5 та учрашувда майдонга тушди, аммо ҳозирча самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.
Transfermarkt портали англиялик ҳимоячининг трансфер қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.