locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» бош мураббийи лавозими учун асосий номзодлар маълум бўлди — The Athletic

Аввалроқ манкунианликлар Аморимни истеъфога чиқарганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

The Athletic нашрининг таниқли инсайдери Дэвид Орштэйн «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи лавозими учун иккита асосий номзодни аниқлади. Бу, Рубен Аморим истеъфосидан кейинги вазиятга оид хабарлар билан боғлиқ.

Орштэйннинг сўзларига кўра, Томас Тухел ва Роберто Де Дзерби жамоани ёзгача вақтинчалик бошқариш вариантида етакчи номзод сифатида кўрилмоқда.

Ҳозирда Томас Тухел Англия терма жамоасини бошқаради ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатида жамоа билан ишлайди. Роберто Де Дзерби эса Франция чемпионатида яхши натижа кўрсатаётган «Марсель» клубини бошқаради.

Эслатиб ўтамиз, Рубен Аморим «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигидан 5 январь куни бўшатилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг