“МЮ” “Борнмут” футболчиси учун 80 миллион евро сарфлашга тайёр
Фото: Getty Images
"Борнмут" ярим ҳимоячиси Антуан Семеньо "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсадига айланган. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
Манбага кўра, манкунианликлар 25 ёшли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогар ҳисобланади. Футболчининг трансфер баҳоси 80 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Маълумот учун, Семеньо жорий мавсумда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг "Борнмут" билан шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Трансфермарктда унинг нархи 35 миллион еврони ташкил қилади.