«МЮ» бельгиялик дарвозабон билан келишувга эришди
Фото: Getty Images
"Манчестер Юнайтед" дарвозабон Сенне Ламменс трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, "қизил иблислар" "Антверпен"га 21 млн евро тўлайди. Бонус тўловлари туфайли миқдор ошиши мумкин.
23 ёшли Ламменснинг ўзи аллақачон "Манчестер Юнайтед" билан 5 йиллик шартнома бўйича келишиб олган. Трансфер яқин соатларда расман якунланади.
Ламменс ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Муҳаммадали Ўринбоев билан бир жамоада тўп тепади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист