locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Балебани трансфер қилиш имкониятини муҳокама қилмоқда

Манкёниянликлар марказий яримҳимояни кучайтирмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» Балебани трансфер қилиш имкониятини муҳокама қилмоқда
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» январ ойидаги трансфер ойнасида «Брайтон» марказий яримҳимоячиси Карлос Балебани трансфер қилиш имкониятини муҳокама қилди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Манбага кўра, «МЮ» битим шартларини ўрганиб чиққан, бироқ яқин вақт ичида жиддий силжиш бўлиши кутилмаяпти. «Брайтон» Балебани камида ёзгача жамоада сақлаб қолишни истамоқда.

«Манчестер Юнайтед»нинг 2026 йилга мўлжалланган асосий режаси — марказий яримҳимояни бир ёки икки нафар муҳим футболчи билан кучайтириш. Клуб ёзги трансферларга кўпроқ эътибор қаратмоқда, бироқ январ ойида ноёб имкониятлар пайдо бўлса, уларни ҳам инкор этмайди.

Балебадан ташқари, «МЮ»нинг асосий трансфер нишонлари қаторига Эллиот Андерсон («Ноттингем Форест»), Адам Уортон («Кристал Пэлас») ва Родригу Мартинс Гомеш («Вулверхэмптон») ҳам киради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг