locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Балеба учун яна таклиф юборади

"Брайтон" футболчининг трансферидан қанча ишлаб олмоқчи экани ҳам маълум.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» Балеба учун яна таклиф юборади
ФОТО: Getty images

"Брайтон" ярим ҳимоячиси Карлос Балебага топ-клублардан қизиқиш бўлиб турибди.

Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, 21 ёшли футболчи учун “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манкунианликлар ёзги трансфер вақтида ҳам таклиф билан мурожаат қилишган.

Бироқ “Брайтон” Балеба учун 115 миллион евро сўраганди. Натижада “қизил иблислар” унинг трансферидан воз кечган.

Қишки трансфер вақтида “МЮ” яна бир маротаба уни сотиб олиш борасида таклиф юбормоқчи.

Жорий мавсумда Карлос Балеба Премьер-лигада 5 та ўйинда майдонга тушиб, бирорта самарали ҳаракатни амалга оширганича йўқ.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг