locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Балеба трансферидан воз кечди

«Брайтон» 22 ёшли футболчи учун 100 млн фунт талаб қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» Балеба трансферидан воз кечди
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» «Брайтон»нинг 22 ёшли таянч яримҳимоячиси Карлос Балеба трансферидан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «чайкалар» камерунлик футболчининг трансфер қийматини 100 миллион фунт стерлинг (115 миллион евро)га баҳоламоқда. Бироқ «қизил иблислар» лагерида Балебанинг ҳозирги ўйин формаси ушбу суммага мос келмайди, деган фикр устун.

Таъкидланишича, «Брайтон» яримҳимоячини арзонроқ нархда сотишни режалаштирмаяпти ва унинг трансфери бўйича янги таклифларни кутishga тайёр.

Жорий мавсумда Балеба барча мусобақаларда 19 та учрашувда майдонга тушган, бироқ ҳали на гол, на самарали узатма қайд эта олди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг