locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» «Аякс» ҳужумчисини нишонга олди — манба

Томонлар трансфернинг эҳтимолий шартларини муҳокама қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби Амстердамнинг «Аякс» жамоаси билан қанот ҳужумчиси Мика Годтснинг трансфери бўйича расмий алоқага чиқди. Журналист Саша Тавольерининг хабар беришича, томонлар ушбу трансфернинг эҳтимолий шартларини муҳокама қилишган.

Манбага кўра, 20 ёшли вингерга нисбатан талаб юқори бўлиши кутилмоқда ва у келаётган ёзги трансфер ойнаси вақтида жамоасини тарк этиши мумкин.

Мика Годтс жорий мавсумда барча мусобақаларда 35 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва 11 та самарали узатмани ёздириб қўйди. Футболчининг Амстердам клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, ўйинчининг айни дамдаги бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг