locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ», «Арсенал» ва «Бавария» Базумана Турега қизиқиш билдирмоқда

«Хоффенҳайм» эса 20 ёшли футболчи учун 70-80 миллион евро талаб қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англиянинг «Манчестер Юнайтед», «Арсенал» ҳамда Германиянинг «Бавария» клублари Кот-д'Ивуар терма жамоаси ва «Хоффенҳайм» вингери Базумана Турега жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур маълум қилди.

Манбанинг таъкидлашича, Германия клуби 20 ёшли футболчининг трансфери бўйича музокараларни 50-55 миллион евродан бошлашни режалаштирган. Бироқ, музокаралар жараёнида «Хоффенҳайм» Туре учун сўралаётган нархни 70-80 миллион евросгача кўтариши ҳам мумкин.

Қайд этиш жоизки, клуб ўтган қишки трансферлар ойнасида ҳужумчи борасида келиб тушган барча таклифларни рад этган эди.

Маълумот ўрнида, Базумана Туре жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 25 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 10 та самарали узатмани ёздириб қўйди. Кот-д'Ивуар терма жамоаси сафида эса 4 та ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 2 бор ишғол қилган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 35 миллион евроға баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг