“МЮ” Араухо учун асосий даъвогар
Фото: Getty Images
“Барселона” ҳимоячиси Роналд Араухо учун “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Football365 хабар берди.
Қайд этилишича, “қизил иблислар” Европа лигасида ғолиб чиқиб, келгуси йилда Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган бўлса, Араухони сотиб олмоқчи.
Футболчининг трансфер баҳоси 50 миллион еврони ташкил этмоқда. 26 ёшли ҳимоячига бошқа жамоалар ҳам қизиқиш билдирган.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” Европа Лигаси ярим финал биринчи ўйинида “Атлетик”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист