locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“МЮ” Антониони сотувга қўйди

Футболчи ҳозирда "Бетис"да ижара асосида ўйнамоқда
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 “МЮ” Антониони сотувга қўйди
Фото: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” клуби Антониони сотувга қўйди. Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар берди.

Қайд этилишича, “қизил иблислар” бразилиялик 25 ёшли вингерни сотувидан 32,5 миллион фунт стерлинг ишлаб олмоқчи.

“МЮ” Антониони 2022 йил сентябрь ойида “Аякс”дан 81,3 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олганди. Бош мураббий Рубен Аморим қўл остида унга жуда кам имконият берилди. Ҳозирда у “Бетис” клубида ижара асосида ўйнамоқда. 28 май куни Европа Конференциялар лигаси финалида “Челси”га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг