«МЮ» Антонига ультиматум қўйди
Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” Антони билан бутунлай хайрлашмоқчи. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Инглиз клуби бразилиялик вингерга қатъий талаб қўйди: у шу ҳафта 30-40 миллион евро эвазига кетишга рози бўлади ёки қишки трансферлар ойнасигача клубда қолиб, шунчаки трибунада ўтиради.
25 ёшли футболчига “Бетис” қизиқмоқда. Аммо андалусияликлар футболчини яна ижарага олмоқчи. Бироқ “Юнайтед” потенциал яхши даромадни йўқотишдан қўрқиб, ҳаммаси тезроқ ҳал бўлишини истайди.
Вингер ўтган мавсумни “Бетис”да ижарада ўтказиб, Ла Лигада 17 ўйинда 5 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Баҳром Бобонов
Редактор