locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

МЮ Антонига нарх белгилади. Унга Мадрид клуби қизиқиш билдирмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
МЮ Антонига нарх белгилади. Унга Мадрид клуби қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” 25 ёшли бразилиялик вингер Антонини 40 миллион фунтга сотишга қарор қилди. Бу ҳақда inews нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, ҳозирда Антонига “Атлетико”, шунингдек, Италиянинг бир қанча клублари қизиқиш билдирмоқда.

Бироқ, “Бетис” бразилиялик вингер билан ижара шартномасини узоқроқ муддатга узайтирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Антони ўтган қишки трансферлар вақтида “Бетис”га ижара асосида ўтганди. Бу давр ичида у барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг