locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Аморимга қанча товон пули тўлаши маълум

Мураббий "Юнайтед"даги фаолияти давомида тахминан 7,8 миллион фунт ишлаб топган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» Аморимга қанча товон пули тўлаши маълум
ФОТО: Getty images

Рубен Аморимнинг истеъфоси "Манчестер Юнайтед"га қимматга тушади. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар берди.

Қайд этилишича, клуб португалиялик мутахассисга 10 миллион фунтдан ортиқ товон пули тўлаши керак бўлади.

2024 йилнинг ноябрь ойида жамоани қабул қилиб олган Аморимнинг маоши йилига 6,7 миллион фунтни ташкил этган. Мураббий "Юнайтед"даги фаолияти давомида тахминан 7,8 миллион фунт ишлаб топган.

Шартнома шартларига кўра, келишув бекор қилинганидан кейин клуб Аморимга қолган пулни - 10,05 млн фунтни тўлаши керак.

Бундан ташқари, у тайинланганида "Манчестер Юнайтед" "Спортинг"га 9,5 млн фунт товон пули ўтказган. Қисқаси, Аморим учун умумий харажатлари тахминан 27,35 миллион фунтни ташкил қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг