locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Алекс Скотт учун курашмоқда, аммо «Борнмут» юқори нарх талаб қилмоқда

Футболчининг «Борнмут» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» Алекс Скотт учун курашмоқда, аммо «Борнмут» юқори нарх талаб қилмоқда
ФОТО: Getty images

«Манчестер Юнайтед» «Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скоттни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, «қизил иблислар» 22 ёшли англиялик футболчи учун тахминан 47 миллион евро таклиф қилишга тайёр бўлган. Бироқ «Борнмут» ўз футболчисини 82 миллион евродан кам маблағга сотишни истамаяпти.

Хабар қилинишича, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ушбу баҳони ҳаддан ташқари юқори деб ҳисобламоқда ва айни вақтда бошқа муқобил вариантларни ҳам ўрганмоқда.

Шу билан бирга, Алекс Скоттга Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда ва у трансфер учун даъвогарлардан бири ҳисобланади.

Алекс Скотт ўтган мавсум барча мусобақаларда 39 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Футболчининг «Борнмут» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати ҳозирда 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг