locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Адам Уортонга қизиқиш билдирмоқда, бироқ футболчи Еврокубокларда ўйнайдиган жамоада тўп сурмоқчи

Манкуниянликлар яримҳимоячини келаси ёзда 70 миллион еврога харид қилишни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» Адам Уортонга қизиқиш билдирмоқда, бироқ футболчи Еврокубокларда ўйнайдиган жамоада тўп сурмоқчи
ФОТО: Getty Images

Mirror нашрининг ёзишича, «Кристал Пэлас» яримҳимоячиси Адам Уортон 2026 йилги ёзги трансфер ойнасида «Манчестер Юнайтед»нинг асосий мақсадларидан бири бўлиб турибди. «Қизил иблислар» бош мураббийи Рубен Аморим 21 ёшли футболчининг сифати ва ўйин услуби у қурмоқчи бўлган жамоага жуда мос тушишини таъкидлаган.

Манбага кўра, манкуниянликлар Уортонни келаси ёзда 70 миллион евро атрофидаги сумма эвазига қўлга киритишга ишонмоқда. Бироқ футболчининг ўзи Еврокубокларда иштирок этадиган клубда ўйнашни хоҳлайди. Шу сабабли «Манчестер Юнайтед» мусобақаларга йўлланма ололмаса, Уортон трансферга рози бўлмайди.

Жорий мавсумда яримҳимоячи барча турнирлар доирасида 17 та ўйинда майдонга тушиб, икки бор голли узатма қайд этди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталидаги маълумотларга кўра, Уортоннинг бозор қиймати 60 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг