\"МЮ\" 50 млн еврога А Сериядан ҳужумчи олиб келмоқчи
Фото: Getty Images
Мойзе Кин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Footmercato хабар берди.
Қайд этилишича, "МЮ" ёзги трансфер ойнасида Кинни ўз сафига қўшиб олишга тайёр.
Футболчининг клуб билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг товон пули 50 млн еврога тенг.
Манкуниан клуби устози Рубен Аморим ҳужум чизиғини кучайтиришни истамоқда. Шу сабаб бир нечта форвардларни кузатишда давом этмоқда.
Жорий мавсумда Мойзе А Сериясидаги 30 та ўйинда 17 та гол урди, барча мусобақаларда эса жами 24 та гол киритди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист