locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» 50 миллион фунт эвазига янги ҳимоячи сотиб олмоқчи

Transfermarkt портали Кайодени 27 миллион еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» 50 миллион фунт эвазига янги ҳимоячи сотиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

«Брентфорд» ҳимоячиси Майкл Кайоде «Манчестер Юнайтед»га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манбага кўра, «қизил иблислар» футболчини сотиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

«Брентфорд» италиялик футболчини сотиб юбориши мумкин. Клуб уни 50 миллион фунт стерлингга баҳоламоқда.

Маълумот учун, Майкл Кайоде 2025 йилда «Фиорентина»дан 17 миллион евро эвазига «Брентфорд»га ўтган эди. Унинг шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳимоячи инглиз клуби сафида барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Transfermarkt портали Кайодени 27 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг