Музаффар Музаффаров собиқ жамоаси билан шартномасини узайтирди
31 ёшли футболчи 2022 йилдан буён “Моҳаммедан” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда
ФОТО: Getty images
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Музаффар Музаффаров Бангладешнинг “Моҳаммедан Спортинг” клуби билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда Sports24.uz хабар берди.
Шу тариқа тажрибали футболчи келаси мавсумда ҳам ушбу жамоа сафида ҳаракат қилишда давом этади.
31 ёшли футболчи 2022 йилдан буён “Моҳаммедан” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва жамоанинг етакчи ўйинчиларидан бирига айланган. У шу вақтга қадар клуб сафида муҳим учрашувларда иштирок этиб, голлар ва самарали узатмалар билан ҳам ўз ҳиссасини қўшган.
Маълумот учун, Музаффаров фаолияти давомида “Сўғдиёна”, “Нефтчи”, АГМК, “Металлург”, “Қўқон-1912”, “Турон” ва “Динамо” каби клубларда тўп сурган. 2022 йилда у Бангладешга йўл олганди.
Фарҳод Файзиев
Эксперт