Музаффар Музаффаров «Муҳаммадан»ни тарк этди
Футболчи клуб билан шартномани бекор қилди.
Фото: Музаффар Музаффаровнинг инстаграмм саҳифасидан
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Музаффар Музаффаров Бангладеш клубини тарк этган.
Sports24.uz хабар беришича, Музаффаров клуб билан ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилган. Бу клуб сафида бир неча йилдан бери тўп суриб келаётганди.
Бу вақт ичида клуби билан мамлакат чемпиони ва кубогида зафар қучган эди. Музаффаров катта эҳтимол билан фаолиятини Ўзбекистон чемпионатида давом эттириши кутилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист