locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мутаҳассис “Ливерпул”га Харри Кейн билан шартнома имзолашни таклиф қилди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Мутаҳассис “Ливерпул”га Харри Кейн билан шартнома имзолашни таклиф қилди
ФОТО: Getty Images

Англиянинг “Ливерпул” клуби собиқ футболчиси Маркус Баббел мерсисайдликларга жамоа ҳужумчиси Дарвин Нунеснинг ўрнига “Бавария” ҳужумчиси Харри Кейнни олиб келишни таклиф қилди.

“Нунес тез-тез ўйнаши керак. Аммо агар “Ливерпул” бу ёзда Нунесни сотмоқчи бўлса ва ҳақиқатдан ҳам энг яхши тўпурар билан шартнома имзолашни истаса, Харри Кейнга мурожаат қилишлари керак. Агар у АПЛга қайтса, жуда кўп нарсаларни таклиф қилади”, - дейди Баббел.

Маълумот учун, Дарвин Нунес жорий мавсум барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг