locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Муҳсин Муҳаммадиев вафот этди

Хасталикдан сўнг 2026 йилнинг 1 январ кунида Душанбе шаҳрида ҳаётдан кўз юмди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Муҳсин Муҳаммадиев вафот этди
ФОТО: Getty images

1 январ куни «Динамо» клубининг таниқли собиқ футболчиси Муҳсин Муҳаммадиев 60 ёшда вафот этди.

25 йил аввал Самарқанд клуби тарихидаги энг яхши натижаси қайд этилишига ҳисса қўшиб, жамоанинг энг яхши тўпурарларидан бўлган Муҳсин Муслимович узоқ давом этган хасталикдан сўнг 2026 йилнинг 1 январ кунида Душанбе шаҳрида ҳаётдан кўз юмди.

Тожикистонлик ҳужумчи фаолиятининг ёрқин даврини Душанбенинг «Помир», Самарқанднинг «Динамо» клубида ўтказган, шунингдек, Россиянинг «Спартак» ва бир қатор клубларида фаолият юритган, мураббий сифатида «Бухоро» жамоасини бошқарган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг