locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мусиаланинг “Галатасарой”га ўтиши ҳақида ёлғон хабар тарқатган журналист Туркияда қўлга олинди

Ҳозирча журналистга нисбатан қандай якуний ҳуқуқий чора кўрилиши маълум эмас.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Туркияда “Бавария” ярим ҳимоячиси Жамал Мусиаланинг “Галатасарой”га трансфери ҳақида ёлғон маълумот тарқатган журналист Бурҳан Жан Терзи қўлга олинди. Аввалроқ журналист Германиялик футболчи Истанбул клубига ўтиши ҳақида маълум қилган эди. Бироқ орадан кўп ўтмай “Галатасарой” бу хабарни расман рад этди.

Шунга қарамай, Терзи ўз маълумотлари ишончли эканини таъкидлашда давом этган. HalkTV маълумотига кўра, “Галатасарой”нинг раддиясидан сўнг айрим мухлислар журналист устидан шикоят қилиб, уни жамоатчиликни чалғитувчи ёлғон маълумотларни тарқатишда айблашган.

Шундан сўнг Туркия прокуратураси журналист фаолияти юзасидан тергов бошлаган. 10-август куни Бурҳан Жан Терзи “жамоатчиликни чалғитувчи маълумотларни оммавий равишда тарқатиш” айблови билан қўлга олинган ва кўрсатма бериш учун полиция бўлимига олиб кетилган.

Ҳозирча журналистга нисбатан қандай якуний ҳуқуқий чора кўрилиши маълум эмас. Мусиаланинг “Галатасарой”га ўтиши ҳақидаги хабар эса Истанбул клуби томонидан рад этилган ва футболчининг трансфери бўйича расмий келишув мавжудлиги тасдиқланмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг