locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мусиала жароҳатидан тўлиқ тикланиб, машғулотларга қайтди

«Бавария» яримҳимоячиси 5 июл куни «ПСЖ»га қарши ўйинда жароҳат олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мусиала жароҳатидан тўлиқ тикланиб, машғулотларга қайтди
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби яримҳимоячиси Жамал Мусиала жароҳатидан тўлиқ тикланиб, машғулотларга қайтди.

Эслатиб ўтамиз, Мусиала 5 июн куни «ПСЖ»га қарши ўтказилган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашуви вақтида оёғидан жиддий жароҳат олганди.

«Майдонга қайтиш менга ажойиб ҳиссиёт бахш этди. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, оёғим ҳам яхши ҳолатда. Бу мен учун катта қадам. Бир неча ҳафта аввал биринчи марта сакраганман, сўнг югура бошладим, энди эса майдондаман. Ўйлайманки, бу янги босқичга ўтишдир», — деди Мусиала.

Маълумот учун, «Бавария» ўзининг навбатдаги ўйинини 25 октябр куни «Боруссия М»га қарши ўтказади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг