Мусиа́ла жароҳатидан сўнг илк бор тўп билан машғулот ўтказди
«Бавария» яримҳимоячиси ўтган ёзда сафдан чиққанди.
ФОТО: Getty Images
Мюнхеннинг «Бавария» клуби яримҳимоячиси Жамал Мусиа́ла жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.
BILD нашрининг ёзишича, 22 ёшли футболчи реабилитация мураббийи Саймон Мартинелло бошчилигида индивидуал машғулот ўтказди ва илк бор яна тўп билан ишлашни бошлади.
Эслатиб ўтамиз, Мусиа́ла клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан ўрин олган «ПСЖ»га қарши баҳсда оғир жароҳат олганди.
Маълумот учун, Германиялик футболчининг «Бавария» билан тузган амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар амал қилади.
Насрулло Каримов
Журналист