locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мусиала тез орада “Бавария” машғулотларига қайтади

23 ёшли футболчи машғулотлар базасида жамоадошлари билан ишлашни бошлаши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Бавария” вингери Жамал Мусиала яқин кунларда жамоавий машғулотларга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Германиянинг Kicker нашри хабар берди.

23 ёшли футболчи машғулотлар базасида жамоадошлари билан ишлашни бошлаши кутилмоқда. Агар тикланиш жараёни режа бўйича давом этса, Мусиала 28-август куни “Штутгарт”га қарши ўйинда қайдномага киритилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Мусиала яқинда учрашув вақтида ҳушини йўқотган эди. Шу сабаб футболчи бир муддат майдондан ташқарида қолди.

Маълумот учун, Мусиала 2025/26-йилги мавсумда “Бавария” сафида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг