locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мусиала Германия Суперкубогини ўтказиб юборади

Мусиала сўнгги иккита ўртоқлик учрашувида майдонда ҳушини йўқотгани сабаб эҳтиёт чораси сифатида ўйиндан четда қолдирилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Бавария” бош мураббийи Венсан Компания ярим ҳимоячи Жамал Мусиаланинг Дортмунднинг “Боруссия” клубига қарши Германия Суперкубоги учрашувида майдонга тушмаслигини тасдиқлади. 23 ёшли футболчи жамоанинг мазкур баҳс учун қайдномасига киритилмайди.

“Жамал Мусиала таркибдан ташқари. Серж Гнабри ва Леннарт Карл ҳам ўйнамайди”, — деди Компания учрашув олдидан. Шу тариқа, “Бавария” муҳим баҳсда бир нечта футболчисининг хизматига эга бўлмайди.

Мусиала сўнгги иккита ўртоқлик учрашувида майдонда ҳушини йўқотгани сабаб эҳтиёт чораси сифатида ўйиндан четда қолдирилмоқда. Шу билан бирга, футболчи мавсумолди тайёргарлик давомида жамоа билан машғулотларга қайтган ва “RB Лейпциг”га қарши Telekom кубоги баҳсида гол ҳам урган эди.

Маълумот учун, “Боруссия Дортмунд” — “Бавария” ўртасидаги Франц Беккенбауер номидаги Германия Суперкубоги учрашуви 22-август куни бўлиб ўтади. Бу “Бавария”нинг 2026/27-йилги мавсумдаги илк расмий учрашуви ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг